Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тишлар чиқаётган вақтда юқори ҳарорат қанча кун давом этиши кўпгина омилларга боғлиқ, уларнинг энг жиддийи — заифлашган иммунитетга вирус ва бактериал инфекциянинг қўшилишидир. Бунинг олдини олиш ёки асоратлардан сақлаш учун чақалоқнинг нормал ҳолатини патологик ҳолатдан ажрата олиш керак, уни яллиғланган милкдан ташқари инфекция ҳам безовта қилиши мумкин, деб ёзади Wday.

Фото: Pinterest

Фото: Pinterest

Болаларда тиш чиқиши пайтида ҳарорат кўтарилиши неча кун давом этади?

Чақалоқда илк тишларнинг пайдо бўлиши ота-оналарнинг асаблари ва сабр-тоқатининг жиддий синовидир. Бу жараён инжиқлик ва ёмон уйқу, ичак касалликлари ва ҳарорат билан бирга кузатилиши мумкин. Иккинчи ҳолат ҳар доим бўлмаса-да, лекин тез-тез намоён бўлади. Юқори ҳароратнинг хавфи шундаки, ота-оналар фарзандининг тишлари чиқаётганини ёки ҳар доим ҳам юқумли касалликнинг ривожланишини ўз вақтида сезмайди ва ўтказиб юборади.

Тишлар чиқишини кўрсатадиган белгилар қуйидагилардир:

  • Бола инжиқ бўлиб қолади, қўлларини юзига чўзади, бурни ёки қулоғини тортиши мумкин.
  • Болада сўлак оқиши кўпаяди, ҳамма нарсани оғзига тортади.
  • Бола яхши ёки умуман ухламайди. Агар бола кўкрак сути билан озиқланса, у янада кўпроқ эмади; сунъий овқатланадиган чақалоқлар эса сўрғични оғиздан чиқармайди.
Ушбу белгилар тишларнинг яқинда чиқишини кўрсатади. Тана ҳароратининг бироз кўтарилиши, агар жараён вирусли ёки бактериал касаллик билан мураккаблашмаса, бир кундан уч-тўрт кунгача давом этиши мумкин.

Тишлар чиқаётганда тана ҳарорати: болалар ва катталардаги меъёр ва патология

Тишлар чиқаётган вақтда тана ҳарорати қанча кун давом этиши чақалоқ милкларининг ҳолатига ва ҳатто қайси тишларининг чиқишига боғлиқ. Бундай пайтларда деярли барча болаларда 37,5 даражагача бўлган тана ҳарорати кузатилади. Тана ҳароратининг сабаблари қуйидагилардан иборат:

  • Боланинг милкида яллиғланиш жараёни.
  • Милкни юмшатишга ёрдам берадиган биологик фаол моддаларнинг чиқарилиши. Баъзан у ҳам иситмани қўзғатади.
Чақалоқ табиий равишда ҳамма нарсани оғзига тортганлиги сабабли инфекция юқиш эҳтимоли жуда юқори. Шунинг учун агар ҳарорат 38 даражадан юқори бўлса, 4 кундан ортиқ давом этса ва бола мунтазам йиғласа, уни педиатрга кўрсатиш ва текширувларда ўтказиш керак.

Тишлар чиқиш пайтида тана ҳарорати нафақат чақалоқларни, балки катталарни ҳам безовта қилиши мумкин. Бу асосан ақл тиши чиқишида кузатилади.

Вояга етган одамларнинг суяги ва милки болаларники каби эластик эмас ва тиш чиқиш жараёни бир ой ёки ундан кўпроқ давом этиши мумкин. Агар тиш чиқиши вақтида оғриқ ва ноқулайлик безовта қиладиган бўлса, милкни кесиш ва жараённи енгиллаштириш учун тиш шифокорига бориш тавсия этилади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Фото: Зарбалардан кейин чироқсиз қолган Украинанинг коинотдан кўриниши
Маҳаллий
Андижонда Isuzu ва юк машинаси тўқнашиши оқибатида 41 киши жароҳатланди, 3 нафари воқеа жойида ҳалок бўлган
Дунё
Сена дарёси бўйлаб сайр: турли-туман қиёфалар ва машҳур тарихий обидалар — суратларда