Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Россияда сафарбарлик доирасида ҳарбий хизматдан бош тортганлик учун биринчи жиноят иши қўзғатилди, деб ёзади «Известия». Россия Тергов қўмитаси 5 октябрь куни маълум қилишича, ушбу иш иштирокчиси Пенза шаҳри фуқароси бўлган.

Фото: «РИА Новости»

Фото: «РИА Новости»

Гумонланувчига нисбатан «ҳарбий хизматга чақирувдан бош тортиш» моддаси бўйича иш қўзғатилган, у икки йилгача колония жазосини кўзда тутади.

Тергов маълумотларига кўра, ҳарбий ҳисобда турувчи эркакка 23 сентябрь куни билдиришнома юборилиб, қисман сафарбарлик доирасида ҳарбий комиссариатга юборилиш учун 26 сентябрь куни Пенза тумани Кондол қишлоқ кенгашига келиш сўралган.

«Ҳарбий хизматдан озод этилиш учун қонуний асосларга эга бўлмаган ҳолда, у чақироқ қоғози бўйича келмади», — дейилади идора хабарида.

Эслатиб ўтамиз, 21 сентябрь куни Россияда қисман сафарбарлик эълон қилинди. 24 сентябрь куни эса Путин ҳарбий хизмат ҳақидаги тузатишлар пакетини имзолади. Унга кўра, захирадан ҳарбий тўпланишларга чақирилганлар келмаганлиги ёки хизмат ўташ жойини ўзбошимчалик билан тарк этганлар шартнома бўйича ҳарбий хизматчилар билан бир қаторда жиноий жавобгарликка тортилади.

20 сентябрда эса Давлат думаси дезертирлик ва ихтиёрий равишда асирликка тушганлик учун жазолар ҳақидаги тузатишлар билан қонунни қабул қилганди. Ўшанда чақириқ бўйича ҳарбий хизматга келмаганлик ёки дезертирлик учун беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси қўлланилиши айтилганди.

Бундан аввалроқ, 14 июль куни Путин душман томонга ўтиб кетишни давлатга хиёнатга тенглаштирувчи қонунни имзолаганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Суриядаги курдлар Россиядан ҳудудларини ҳимоя қилишда ёрдам сўради
Маҳаллий
Ўзбекистонда 2023 йилда мева ва сабзавотлар нархи жиддий ўсиши кутилмоқда
Дунё
Ким Чен Ир топшириғи билан уюштирилган теракт, самолёт бошқариб ҳалокатга учраган «Формула-1» чемпиони ва немислар томонидан қатл этилган Космодемянская. Кун хроно...