Porsche бозор капиталлашуви Volkswagen’ни ортда қолдиргандан сўнг бир ҳафта ўтгач, Европанинг энг қиммат автомобиль ишлаб чиқарувчисига айланди. Бу ҳақда Bloomberg хабар бермоқда.
Германия спорт автомобиль ишлаб чиқарувчисининг имтиёзли акциялари Франкфуртда 3,3 фоизга ошиб, 90,78 еврога етди.
Бу орқали унинг бозор қиймати 82,7 миллиард еврога (81,7 миллиард доллар) етиб, Volkswagen’ни ортда қолдирди. Унинг қиймати 78,1 миллиард евро.
Volkswagen одатда йилига 10 миллионга яқин автомобиль сотади, Porsche эса 300 мингта автомобиль етказиб берган.
28 сентябрь, чоршанба куни даромад бўйича Европанинг энг йирик автомобиль ишлаб чиқарувчиси Porsche Германияда йигирма йил ичидаги энг йирик IPO’ни ўтказди. Компания 9,4 миллиард евро йиғди ва 75 миллиард еврога баҳоланди.
Бу тарихдаги энг йирик Европа фонд биржаларидан бири ва Германиядаги сўнгги 25 йилдаги энг йирик IPO бўлди.
Изоҳ (0)