Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистонда банкларнинг устав капиталининг энг кам миқдорини ошириш таклиф қилинмоқда. Бу ҳақда Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалар муҳокамаси порталида маълум қилинган

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Таклифга кўра, банклар устав капиталининг энг кам миқдори:

  • 2023 йил 1 сентябрдан икки юз млрд сўмни;
  • 2024 йил 1 апрелдан уч юз эллик млрд сўмни;
  • 2025 йил 1 январдан беш юз млрд сўмни ташкил этиши лозим.

Айни пайтда банкларнинг устав капитали энг камида юз млрд сўмни ташкил қилиши керак.

Таъкидланишича, Ўзбекистон Марказий банки ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминлаши керак.

Аввалроқ Ўзбекистондаги энг фаол банклар рейтинги янгиланган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Россия бош вазири Мишустин Ўзбекистонга келди (фото)
Дунё
«Дарё»кундалигида 1 декабрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Дунё
Эронда мамлакат терма жамоасининг ЖЧдаги мағлубиятини нишонлаган йигит отиб ўлдирилди