Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Андижон давлат университетида раҳбарият «рўмол, соқолни қувлаб кун ўтказаётгани» айтилган мурожаат эълон қилинганди. Олийгоҳ матбуот хизмати ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

Фото: «Adu.uz»

Фото: «Adu.uz»

Унда таъкидланишича, университетнинг ўз ички-тартиб, интизом ва одоб-ахлоқ қоидалари мавжуд. Уларга амал қилишни тарғиб этиш эса ҳар бир ходимнинг вазифаси ҳисобланади.

Аммо зўравонлик ва акциялар билан, мажбурлаш орқали бунга эришишга ҳаракат қилиш университет сиёсатига зид. Мазкур мурожаат матнидан ҳам кўриниб турибдики, бундай ҳолатларга йўл қўйилмаган.

Университет ходимлари томонидан ушбу мавзу бўйича ножўя хатти-ҳаракатлар содир этилган тақдирда ва бу ҳақда аниқ маълумотлар бўлса, маъмурият зудлик билан бу масалани муҳокама қилишга ва тегишли тартибда чора кўришга тайёр эканини билдиради.

Андижон давлат университети ўз фаолиятига оид масалаларда мавжуд муаммоларни кўрсатиб, унга ижобий ечим топилишида ҳиссасини қўшаётган ОАВ ва блогерларга ўз миннатдорчилигини билдиради, — дейилган муносабатда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
«Бизнинг жамиятда сени лаънатланган ёки ахлоқи бузуқ одам деб ўйлашар эди» — вужудида ОИВ билан яшаётган инсонлар ҳикояларини жамлаган «Ҳаёт давом этади» фотокўрга...
Маслаҳатлар
Бир неча дақиқа ичида джинси кийимлардан ёғ доғларини тозалашга ёрдам берадиган усуллар
Маҳаллий
Сурхондарёда «Жигули» қўйлар подасини уриб юборди