Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Аргентиналик футболчи Гонсало Игуаин фаолиятини якунлашини маълум қилди.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Айни вақтда «Интер Майами» клубида тўп сураётган 34 ёшли футболчи MLS’да мавсум якунланганидан кейин бутсиларини михга илади.

Игуаин фаолияти давомида «Реал», «Ювентус», «Милан», «Наполи», «Челси» ва «Ривер Плейт» каби клублар шарафини ҳимоя қилган. У уч бор Испания, уч марта Италия чемпионлигини қўлга киритган. Икки марта Европа Лигасида зафар қучган.

Шунингдек, у Аргентина терма жамоаси сафида 75 ўйин ўтказиб, 31 та голга муаллиф бўлган. 2014 йилда жамоаси билан Жаҳон Чемпионати финалига қадар етиб борган.

«Интер» жорий мавсум яна иккита ўйин ўтказади — «Orlando Сити» ва «Монреаль Импект»га қарши. Шундан кейин MLS’да мавсум якунланади.

Мавзуга доир: Гонсало Игуаин: «Футбол жуда ифлос соҳа, ўйинчилар эса бир марталик идиш каби»

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда 175 кишининг паспортига IMEI кодлари ноқонуний рўйхатдан ўтказилгани аниқланди
Дунё
Пабло Эскобар буйруғи билан портлатилган Boeing, «Невский экспресс» поездидаги теракт ва совет ҳукуматига қарши бошланган Слуцк қўзғолони. Кун хронологиясида 27 но...
Маҳаллий
Уй-рўзғор ишлари аёлларнинг иқтисодий фаоллигини туширади: Ўзбек аёлининг мартабага эришиш имкониятлари таҳлил қилинди