«Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Фил Фоден «Манчестер Юнайтед»га қарши баҳсда (6:3) ҳет-трик қайд этди.
Англиялик футболчи «шаҳарликлар» сафидаги голлари сонини 51 тага етказиб олди.
Пеп Гвардиола қўл остида ўйнаган футболчилар ичида Фоден 50 та голлик маррани забт этган энг ёш футболчига айланди. Фил 22 ёш 127 кунлик вақтида бу натижани қайд этди.
Аввалги рекорд Гвардиола бошчилигида «Барселона»да тўп сурган Лионель Мессига тегишли эди. Аргентиналик 22 ёш 164 кунлик вақтида 50 та гол уришга муваффақ бўлган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)