Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ижтимоий тармоқларда Чорвоқ сув омборига канализация оқова сувлари оқиб тушаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Давлат экология қўмитаси ҳолат юзасидан Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида ўрганиш ўтказди.

Фото: Давлат экология қўмитаси

Фото: Давлат экология қўмитаси

Қўмита раиси Нарзулло Обломуродов бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан Тошкент табиатни муҳофаза қилиш прокуратураси билан ҳамкорликда ўтказилган ўрганишлар давомида Бўстонлиқ тумани Новобод маҳалласидаги «Чорбоғ оромгоҳи»нинг юқори ҳудудида «Чимгонсой» сойидан оқиб ўтувчи сувлар автомобиль йўлининг таг қисмидаги қувур орқали сув омборига қуйилаётгани, хабарда келтирилгани каби сув омборига маиший ва ишлаб чиқариш оқова сувлари оқизилмаётгани маълум бўлган.

Фото: Давлат экология қўмитаси

Фото: Давлат экология қўмитаси

Фото: Давлат экология қўмитаси

Фото: Давлат экология қўмитаси

Шундан сўнг мутахассислар томонидан лаборатория таҳлили учун сувдан намуналар олинган.

Айни пайтда ишчи гуруҳи томонидан Чорвоқ сув омбори атрофида жойлашган хизмат кўрсатиш объектлари, тадбиркорлик субъектлари, жумладан, меҳмонхоналар, пансионатлар ва бошқа аҳоли дам олиш масканларининг оқова сувларни тозалаш ҳолати, шунингдек, Бўстонлиқ туманида аҳоли ва туристлар учун қулай шароитлар яратиш, мавжуд инфраструктурани янада яхшилаш, чиқинди тўплаш шохобчалари ва чиқинди қутилари тармоғини кенгайтириш масалалари ўрганилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Пабло Эскобар буйруғи билан портлатилган Boeing, «Невский экспресс» поездидаги теракт ва совет ҳукуматига қарши бошланган Слуцк қўзғолони. Кун хронологиясида 27 но...
Маҳаллий
Ўзбекистонда 175 кишининг паспортига IMEI кодлари ноқонуний рўйхатдан ўтказилгани аниқланди
Маҳаллий
Уй-рўзғор ишлари аёлларнинг иқтисодий фаоллигини туширади: Ўзбек аёлининг мартабага эришиш имкониятлари таҳлил қилинди