Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Республика валюта биржасида илк бор валютавий фьючерс контрактлари билан олди-сотди операцияларини амалга ошириш имконияти яратилди. Бу ҳақда Марказий банк «Дарё»га ахборот берди.

Фото: rg.ru

Фото: rg.ru

Маълум қилинишича, мазкур янгилик Марказий банк ва Республика валюта биржаси билан ҳамкорлигида ўтказилган тақдимотда эълон қилинган.

«Валютавий фьючерс контракти – маълум бир миқдордаги валютани (базавий актив) битим тузилган кундаги келишилган нарх бўйича келгусида аниқ бир кунда сотиш ёки сотиб олиш шартномасидир. Валютавий фьючерс контрактларининг жорий этилиши ўз навбатида валюта бозорда янги турдаги инструментларнинг пайдо бўлишига ҳамда бу орқали корхоналарнинг молиявий ҳолатига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ташқи шоклар таъсирини юмшатишга имконият яратади», – дейилади манба хабарида.

Тадбир давомида валютавий фьючерс контрактлари, уни жорий этишдаги аҳамиятли жиҳатлар ва биржа савдолари иштирокчиларига янада қулайликлар яратиш мақсадида янги «UZCE mobile GB» мобил иловаси ишга туширилгани айтилган. Маълум қилинишича, янги мобил иловани жорий этишидан асосий мақсад:

  • трейдерларга Республика валюта биржасидан ва иш жойидан ташқарида давлат қимматли қоғозларини сотиш ва сотиб олишда масофавий иштирок этиш имкониятини бериш;
  • давлат қимматли қоғозлари бозорига оид биржа маълумотлари ва янгиликларидан хабардор бўлиш имконини яратиш;
  • давлат қимматли қоғозлари савдо жараёнларини янада фаоллаштиришдан иборат.
«UZCE mobile GB» мобил иловасидаги мавжуд имкониятлар давлат қимматли қоғозлари бозоридаги аукционлар параметрларига оид маълумотларни кўриш, киритилган буюртмаларни бекор қилиш, давлат қимматли қоғозларини сотиш ёки сотиб олиш бўйича битимлар тузиш каби афзалликларни яратишга хизмат қилади. Шу билан бирга, иловадан REPO битимларини амалга ошириш ва уларнинг натижаларини кўриш, биржадаги барча маълумотларни олиш имконияти мавжуд.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Россия бош вазири Мишустин Ўзбекистонга келди (фото)
Дунё
«Дарё»кундалигида 1 декабрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Дунё
Эронда мамлакат терма жамоасининг ЖЧдаги мағлубиятини нишонлаган йигит отиб ўлдирилди