«Ватандошлар» жамоат фонди ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ходимларидан иборат Ўзбекистон делегациясининг Жанубий Кореяга амалий ташрифи доирасида Чунгчон-пукто провинцияси мери Ким Ёнг Хван билан учрашув ташкил этилди, дея хабар бермоқда «Дунё» ахборот агентлиги.
Қайд этилишича, учрашувда иқтисодиёт, инновациялар ва туризм йўналишлари бўйича ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинган. Шунингдек, меҳнат миграцияси бўйича муносабатлар, хусусан, қишлоқ хўжалигидаги мавсумий ишларга Ўзбекистон фуқароларини жалб қилиш истиқболлари ўрганилган.
Провинция вакиллари Ўзбекистон фуқароларини вақтинча ишга жалб қилиш бўйича ҳамкорлик ўрнатишдан манфаатдор эканини билдирган.
Учрашув якунида Чунгчон-пукто провинциясида ўзаро манқаатли йўналишлар бўйича ҳамкорликни ривожлантириш, икки давлатнинг тегишли ташкилотлари ўртасида учрашув ва ташрифлар амалга ошириш, турли соҳаларга Ўзбекистон фуқароларини ишга қабул қилиш бўйича келишувга эришилган.
Изоҳ (0)