«Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида»ги президент қарори (ПҚ–385-сон) қабул қилинди. Бу ҳақда Telegram’даги «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар қилди.
Қайд этилишича, қарор билан 2021 йил 12 ноябрда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштирокчи-давлатларининг ҳукумат раҳбарлари кенгаши йиғилишида имзоланган МДҲ иштирокчи-давлатларининг ахборот-телекоммуникация тармоқларида муаллифлик ва турдош ҳуқуқ объектларига бўлган ҳуқуқларни муҳофаза ва ҳимоя қилиш бўйича ҳамкорлиги тўғрисидаги битим тасдиқланган.
Адлия вазирлиги ва Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси шартномани амалга ошириш учун масъул ҳисобланади.
Изоҳ (0)