Нефть нархи душанба куни, 3 октябрь тушдан кейин ОПЕК + ишлаб чиқаришни кескин камайтириши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар туфайли кескин ўсмоқда. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Лондоннинг ICE Futures биржасида Brent нефтининг ноябрь фьючерслари бир баррели учун 3,39 долларга (3,98 фоиз) ошиб, 88,53 долларни ташкил қилди.
Нью-Йорк товар биржаси электрон савдоларида октябрь ойи учун WTI фьючерслари котировкалари белгиланган вақтга келиб 3,33 долларга (4,19 фоизга) ошиб, бир баррель учун 82,82 долларгача етди.
Brent нефти нархи ўтган ҳафтани 2,2 фоизга ўсиш билан якунлади, аммо сентябрда ва учинчи чоракда мос равишда 8,8 ва 23 фоизга пасайди.
ОПЕК+ давлатлари нефть қазиб олиш ҳажмини кунига 1 миллион баррелдан кўпроқ қисқартиришни кўриб чиқмоқда.
Шу билан бирга, таҳлилчилар жаҳон иқтисодий ўсиш суръатларининг секинлашуви фонида бозор ҳали ҳам яқин ойларда ёқилғига бўлган талабнинг қисқаришидан хавотирланаётгани ҳақида огоҳлантирмоқда.
Изоҳ (0)