Тошкент шаҳар Миробод туманидаги савдо ва маиший хизмат кўрсатиш мажмуаси кимошди савдосига қўйилди. Лот маълумотлари «E-auksion» порталида эълон қилинган.
Лот аукционга фуқаролик ишлари бўйича суд ҳукми билан Олмазор тумани МИБ томонидан жойлаштирилган. 2016 йилда қурилган бино 32 та хонадан иборат.
Ер участкасининг умумий майдони — 0,07 гектар. Бинонинг майдони — 1 438 квадрат метр. Бинода газ, сув, электр таъминоти ва канализация тизими мавжуд.
Аукционга қўйилган мажмуанинг бошланғич баҳоси — 8,1 млрд сўм. Аризалар 24-сентябр 09:00 га қадар қабул қилинади. Савдолар худди шу куни 10:00 да бошланади.
Аввалроқ Чорвоқдаги дам олиш маскани аукционда 34 млрд сўмга сотилгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)