Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Футбол бўйича Индонезия чемпионатининг 11-туридан ўрин олган «Арема» — «Персебая» учрашувида (2:3) фожиа юз берди.

Малангадаги «Канжуруҳан» стадионида ўтган дерби вақтидаги тартибсизликлар оқибатида 127 киши ҳалок бўлган, дея хабар қилмоқда «Спорт-Экспресс».

Ўйин якунланганини билдирувчи ҳуштакдан сўнг хавфсизлик хизмати «Персебая» футболчиларини майдондан олиб чиқиб кетган. Мухлислар майдонга чиқиб келган, ишқибозлар ва полиция ўртасида жанжал келиб чиққан.

Мухлислар хавфсизлик хизмати вакилларига қарата турли буюмларни улоқтирган, бунга полиция «дубинка» ва кўздан ёш оқизувчи газдан фойдаланиш билан жавоб берган.

Бу оломон ичида ваҳима келтириб чиқарган, мухлислар қочишни бошлаган ва шу боис тиқилинчликлар юзага келган. Кўплаб мухлис ҳушини йўқотган ва оломоннинг оёқ остида қолган.

Қайд этилишича, кўплаб одам газ туфайли нафас олишда муаммога дуч келган, «Арема» футболчилари эса ҳушини йўқотган шахсларни майдондан олиб чиқишга ёрдам берган.

Воқеа туфайли Индонезия чемпионатининг 11-тур ўйинлари қолдирилган. Мамлакат футбол ассоциацияси эса «Арема»га мавсум якунига қадар ўз майдонида ўйин ўтказишни тақиқлаган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маданият
«Ҳаммаси қаҳвахонадан бошланган»: Кемерон Диас ва Дрю Берриморнинг вақт синовидан ўтган дўстлиги (фото)
Дунё
Хитой собиқ раҳбари Цзян Цзэминь 96 ёшида вафот этди
Дунё
Еврокомиссия: Урушда 100 минг украиналик аскар ва 20 минг тинч аҳоли ҳалок бўлди (видео)