Футбол бўйича Испания Ла Лигасининг 9-турида «ПСЖ» 1 октябрь, шанба куни «Ницца» майдонида меҳмон бўлди.
Учрашувнинг 28-дақиқасида Лионель Месси жаримадан гол урди. 47-дақиқада Гаитан Лаборде ҳисобни тенглаштирди. Бироқ 83-дақиқада Килиан Мбаппе рақиб дарвозасини ишғол қилиб, парижликларга ғалаба келтирди.
Париж клуби очколари сонини 25 тага етказиб, мусобақада якка пешқадам бўлиб турибди. «Ницца» эса 8 очко билан 13-ўринни банд этди.
Лига 1
9-тур баҳси
1 октябрь, шанба
«ПСЖ» — «Ницца» 2:1
Голлар: 1:0 – 28 Месси, 1:1 – 47 Лаборд, 2:1 – 83 Мбаппе.«ПСЖ»: Доннарумма, Ҳакими, Рамос, Маркиньос, Мукиэле, Бернат (Мендеш, 59), Fabиан Руис (Саншеш, 72; Данилу Перейра, 88), Витиня, Месси (Сарабия, 88), Неймар, Экитик (Мбаппе, 59).
«Ницца»: Шмейхель, Атал (Лотомба, 76), Данте, Росарио, Вити, Бар, Баркли (Пепе, 62), Диоп, Рэмзи (Тюрам, 62), Лемина (Бека-Бека, 76), Лаборд (Делор, 84).
Огоҳлантиришлар: Данте (27), Сарабия (90).
Изоҳ (0)