Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Самарқand вилояти Ургут туманидаги то‘йда ё‘қолиб қолган боланинг жасади қудуқ ичидан топилди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.

 

Қайд этилишича, 26 сентябрь куни Ургут тумани прокуратурасига туманнинг “Хо‘жайдуқ” маҳалласида яшовчи фуқаро ариза билан мурожаат қилган. У бир кун аввал соат 16:00 ларда “Этакбешкапа” МФЙда жойлашган то‘йхонага набираси (2018 йилда туг‘илган) билан боргани ва бироз вақтдан со‘нг набираси ё‘қолиб қолганини айтиб, амалий ёрдам со‘раган.

Аризага асосан вилоят прокуратураси, вилоят IIБ, туман ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари, Миллий гвардия ҳамда кенг жамоатчилик томонидан биргаликда қидирув тадбирлари амалга оширилган. Натижада 30 сентябрь куни то‘йхона атрофидаги ичимлик суви қазиб олиш учун мо‘лжалланган 8 метрлик қудуқ ичидан боланинг жасади топилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев академик Абдумавлон Абдуллаев вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
Дунё
ЕИ Россия томонидан босиб олинган Украина ва Грузия ҳудудларида берилган паспортларни тан олмайди
Кино
«Рататуй», «Бошқотирма», «Коко сири» — болалар қолиб, катталар ҳам севиб томоша қиладиган Pixar мультфильмлари (видео)