Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Нукус гарнизонида Шимоли-ғарбий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги бошқарув аппарати, ҳарбий қисм командирлари ва муассаса бошлиқлари ҳамда ҳамкорликдаги куч тузилмалари вакиллари билан кўп даражали икки томонлама қўмондонлик-штаб ҳарбий ўйини бўлиб ўтди. Бу ҳақда округ матбуот хизмати «Дарё»га маълум қилди.

Фото: Шимоли-ғарбий ҳарбий округ

Фото: Шимоли-ғарбий ҳарбий округ

Ҳарбий бошқарув органларининг мансабдор шахсларини жанговар шайликнинг юқори даражаларига келтирганда вазифаларни бажаришга ўргатиш, ҳарбий операцияларга тайёргарлик кўриш ва ўтказишда қўшинларни бошқариш бўйича офицерларнинг кўникмаларини назоратдан ўтказиш, бошқарув органлари ишида ҳаракатларнинг ҳамжиҳатлигига эришиш, ўзаро ёрдам ва бир-бирини алмаштира олиш муносабатларини ўрнатиш каби мақсадларни мужассам этган мазкур ҳарбий ўйин тўрт босқичда ташкил этилди.

Барча тоифадаги офицерларнинг касбий малакасини ошириш, уларда юқори ахлоқий-руҳий сифатларни ва жанговар руҳни юксалтириш, оператив санъат сирларини ўргатиш ва стратегик фикрлаш қобилиятини шакллантиришга хизмат қилган ва 15 кун давом этган ҳарбий ўйинларда шартли равишда мудофаа ва ҳужум жанги ўйналиб, томонларга белгилаб берилган ҳудудларда қўшин таркиби билан операцияларни тайёрлаш амалга оширилди.

Фото: Шимоли-ғарбий ҳарбий округ

Фото: Шимоли-ғарбий ҳарбий округ

Икки қарама-қарши томоннинг шартли равишда хариталарда жанг олиб бориладиган қўмондонлик-штаб ҳарбий ўйини давомида замонавий қуролли тўқнашувлар ва ҳарбий ҳаракатлар таҳлили асосида олинган илғор тажрибалар, юзага келиши мумкин бўлган ностандарт вазиятлар ва қарама-қарши кучларнинг эҳтимолий ҳаракатлари ҳар томонлама қўлланди.

Шартли равишда жанговар вазифаларни олган ўрганувчиларнинг вазиятга тўғри баҳо берган ҳолда асосланган қарорларни бериши, уларнинг замонавий жанглар ва қуролли можаролар эҳтимолий тавсифи, амалдаги жанговар низомларга мос келиши текшириб борилди.

Ҳар бир бўлинма командири қўшин турлари ва махсус қўшинларни моҳирона қўллаш, шикаст етказувчи воситаларнинг тўғри қўллангани, қўшинларнинг ҳаракати ва жангда эришилган ютуқ ва йўқотишлари, кун давомида қўйилган топшириқларнинг бажарилиши ва самарадорлиги, уларни бажариш жараёнида шахсий таркибнинг маънавий-руҳий ҳолати, уюшқоқлиги ва ижрочилик савияси, ҳарбий интизом даражаси бўйича кунлик ҳисоботлари тингланди.

Фото: Шимоли-ғарбий ҳарбий округ

Фото: Шимоли-ғарбий ҳарбий округ

Қўмондонлик-штаб ҳарбий ўйинида қўшинларнинг жанговар ҳаракатларни самарали ташкиллаштириши ва ҳар томонлама таъминоти бўйича штаблар, қўшин тури, махсус қўшинлар ва хизмат тури бошлиқларининг фаолияти, иштирокчилар томонидан ишлаб чиқилган жанговар-хизмат ҳужжатлари текшириб борилди. Техник ва фронторти таъминоти органлари, уларга бўйсунувчи қўшилма, ҳарбий қисм ва бўлинмаларнинг ҳаракати, қўшинларнинг таъминот масалаларида пайдо бўлиши мумкин бўлган узилишларни бартараф этиш қобилияти синовдан ўтказилди.

Ҳар бир бўлинма командири вазиятдан келиб чиқиб қабул қилган қарорини ҳамда бўлинмаларга берилган жанговар буйруқ ва фармойишларни асослаб, иш тартиблари, ишлаб чиқилган асосий режалаштириш, директив-фармойиш ва ҳисобот ҳужжатлари ўқув раҳбарияти томонидан таҳлил қилинди.

Таҳлил якунлари бўйича ҳарбий ўйинда иштирок этган бошқарув органлари ва бўлинма командирларининг жанг олиб бориш санъати, бўлинмаларни бошқариш ва юклатилган вазифаларни бажара олиш қобилияти, қўшинларни стратегик қўллаш бўйича билимлари баҳоланди.

Мазкур қўмондонлик-штаб ҳарбий ўйинининг аҳамияти ҳамда ўрганувчиларда жангни режалаштиришда оператив ва тактик ҳисоб-китобларни ишлаб чиқиш кўникмаларини ошишига қўшган ҳиссаси инобатга олиниб, якунда бу каби ўқувларни яна ўтказишга қарор қабул қилинди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
«Бизнинг жамиятда сени лаънатланган ёки ахлоқи бузуқ одам деб ўйлашар эди» — вужудида ОИВ билан яшаётган инсонлар ҳикояларини жамлаган «Ҳаёт давом этади» фотокўрга...
Маслаҳатлар
Бир неча дақиқа ичида джинси кийимлардан ёғ доғларини тозалашга ёрдам берадиган усуллар
Спорт
Бокс юлдузи Сауль Альварес Месси ва Аргентина халқидан узр сўради