Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Британия Хитой билан муносабатларни нормаллаштирмоқчи, бироқ Пекин бу жараёнда асосий рол ўйнаши керак, деди Британия ташқи ишлар вазири Жеймс Клеверли Channel News Asia телеканалига берган интервьюсида.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

«Мен, албатта, мамлакатларнинг соғлом ҳамкорлигини кўришни хоҳлайман. Лекин бизда ҳали бундай эмас, танлов эса Хитойда қолган», — деди у.

Вазирнинг аниқлик киритишича, Хитойнинг Лондон билан муносабатлари Пекиннинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва Жаҳон савдо ташкилоти томонидан қабул қилинган глобал қоидаларга қанчалик риоя қилишига боғлиқ бўлади.

Шунингдек, Клеверли Пекиннинг бир қатор ҳаракатларидан хавотир билдирди. Хусусан, унинг фикрича, Хитой кибермаконда бузғунчи фаолият билан шуғулланмоқда ва Гонконг халқи олдидаги мажбуриятларини бажармаяпти.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маданият
«Худодан қўрқмаган одамдан қўрқдим». Ўзбекистон халқ артисти Бобомурод Ҳамдамов оилавий низолар туфайли ижара уйда яшамоқда (видео)
Маҳаллий
«Одамлар ўлимида ўзимни айбдор ҳисобламайман» — Нукусдаги тартибсизликлар етакчиси Даулетмурат Тажимуратов
Маҳаллий
Самарқандда ўқувчининг онаси «замдиректор»ни калтаклади