Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Президентнинг 2022 йил 2 февралдаги «Тошкент шаҳар жамоат транспорти тизимини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан пойтахтга янги автобуслар олиб келинади. Бу ҳақда «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ ахборот хизмати бошлиғи маълумот берди.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Хусусан, «Truck and bus trade group» МЧЖ томонидан йил якунига қадар 190 дона MAN А22 CNG русумли катта сиғимли автобуслар келтирилади.

Бу русумдаги автобуслар 30 та ўтириш ва 60 туриш ўрнига мўлжалланган, кондиционерлар билан жиҳозланган, сиқилган табиий газда ишлайди ва бу тоза ҳавони асраш учун жуда муҳим. Сотиб олинган автобуслар ишлаб турган автобуслар қаторига киритилиб, ҳозир уларнинг қайси йўналишларга чиқиши кўриб чиқилмоқда. Эҳтимол, баъзи йўналишларда улар кам сиғимли Isuzu’ларнинг ўрнини эгаллайди.

Йил якунигача яна 25 та ўтириш ва 31 та туриш ўрнига эга бўлган 85 дона SAZ LE-60 ўрта сиғимли автобуслар ҳам олиб келинади. Улар 2022 йилда харид қилинган шу русумдаги 115 дона автобусларга қўшилади. Yutong русумидаги 20 дона электробусдан иборат паркка 2022 йилда янги электробуслар қўшилмайди, улар келгуси йилда олиб келинади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда 2 декабрь куни 156 кишида коронавирус аниқланди
Маҳаллий
Жанубий Корея мамлакатда ишлаш ниятидаги ўзбекистонликлар учун квоталар сонини оширади
Дунё
«Ҳинд Чернобили» — Пхобалдаги техноген ҳалокат, Эрон олий раҳбарига айланган Ҳоманаий ва Совуқ урушга якун ясаган Ельцин—Буш. Кун хронологиясида 3 декабрь