Грузия Ташқи ишлар вазирлиги Беларусь президенти Александр Лукашенконинг Абхазияга ташрифини қоралаб, давлат чегараси бузилганини эълон қилди. Бу ҳақда «Gazeta.ru» хабар бермоқда.
Грузия Ташқи ишлар вазирлиги нуқтаи назаридан, Лукашенконинг Абхазияга расмий ташрифи халқаро ҳуқуқнинг фундаментал тамойилларини бузади.
Вазирлик Беларусь ҳукуматини Грузиянинг «халқаро тан олинган» чегаралар доирасидаги ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилишга ва халқаро ҳуқуққа зид бўлган ҳаракатлар қилмасликка чақирди.
Мавзуга доир: Лукашенко Беларусь ҳудуди орқали Россия қўшинларига орқадан зарба берилмаслигини айтди
Изоҳ (0)