Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Россиянинг Финляндия билан чегарасида жойлашган Торфяновка ўтказиш пунктида (Ленинград вилояти Viboрг тумани) ҳарбий хизматга чақирув кўчма пункти ишга тушди, деб хабар бермоқда «47news.ru» нашри.

Финляндия билан чегарадаги кўчма сафарбарлик пункти

Финляндия билан чегарадаги кўчма сафарбарлик пункти
Фото: Telegram / @fontankaspb

Вилоят ҳарбий комиссариати маълум қилишича, кўчма пунктда «қисман сафарбарлик» таъсирига тушадиган фуқароларга чақирув қоғози берилади, қолганлар эса у ерда шартнома бўйича ҳарбий хизмат учун кўнгилли сифатида ёзилиши мумкин.

Аввалроқ бундай кўчма ҳарбий комиссариат Россия-Грузия чегарасида, Шимолий Осетиядаги Верхний Ларс назорат-ўтказиш пунктида пайдо бўлган эди.

Айни вақтда Қозоғистон билан чегарадош бўлган Астрахан вилояти Красноярск туманида эса юқори шайлик ҳолати эълон қилинди. Режим 28 сентябрдан кучга кирди. У ҳуқуқ-тартибот органлари, ДАН ва ўт ўчирувчилар назоратининг кучайтирилишини, йўл ҳаракатининг чекланишини ва айланиб ўтишнинг янги схемаларини кўзда тутади.

Таъкидланишича, «Караузек» ўтказиш пункти яқинида автомобиллар, шу жумладан, чет эл фуқароларидан иборат катта оломон юзага келган.

Йўл ҳаракати билан боғлиқ муаммолар туфайли юқори шайлик режими Грузия билан чегарадош бўлган Шимолий Осетиянинг алоҳида туманларида ҳам жорий этилган.

Россияликлар ёппасига мамлакатни тарк этмоқда

Россияда 21 сентябрь куни сафарбарлик эълон қилинганидан кейин Грузия, Қозоғистон, Финляндия билан чегараларда ҳарбий хизматга чақирилишдан хавфсираб, мамлакатни тарк этаётган россияликлардан иборат катта навбатлар ва автомобиль тирбандликлари юзага келди.

Энг жиддий вазият Россия-Грузия чегарасида кузатилди, у ерда машиналардан иборат навбат ўнлаб километрга чўзилиб кетди. Шимолий Осетия раҳбари Грузия билан чегарадош туманларда юқори шайлик режимини жорий қилиб, республика ҳудудига Россиянинг бошқа ҳудудлари рақамлари бўлган автомобилларни киритишни тақиқлади.

Финляндия билан қуруқликдаги чегарани сўнгги кунларда 40 мингдан ортиқ россиялик кесиб ўтди. 29 сентябрда Финляндия ҳукумати Россия фуқаролари учун сайёҳлик визалари бўйича мамлакатга киришни чеклаши кутилмоқда, чунки россияликларнинг оммавий оқиб келиши мамлакатнинг халқаро ҳолатига хавф солмоқда.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Ўзбекистонда сўнгги суткада 153 кишида коронавирус аниқланди
Маҳаллий
Ўзбекистонда 6 декабрь ёғингарчиликсиз ўтиши кутилмоқда
Маҳаллий
«ИИВ вакиллари муаммони прокуратурага юклаб, жамоатчиликни чалғитибди» — ўз погонини юлиб, аёлни қасддан айбдор қилмоқчи бўлган ИИБ ходими воқеаси юзасидан ҳуқуқшу...