Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Канадада геоЛагон лойиҳаси ишга туширилди. Бу дунёдаги энг катта очиқ осмон остидаги қайноқ бассейн бўлиб Шарлевуа шаҳрида қурилмоқда. Лагунанинг умумий майдони 1200 квадрат метрни ташкил қилади.

Фото: Hi-tech

Фото: Hi-tech

Сув омбори атрофида сайёҳлар яшаши мумкин бўлган қишлоқ қурилади. Лагунада ҳар доим иссиқ ҳарорат сақланиб туради ва сув ҳарорати бутун йил давомида 39 даража иссиқ бўлади.

Фото: Hi-tech

Фото: Hi-tech

Энергия генераторлари, геотермал тизимлар, фотоэлектрик ва қуёш иситиш тизимлари катта ҳажмдаги суюқликни иситиши мумкин. Шунингдек, лагунанинг пастки қисми иссиқликни сақлайдиган махсус материалдан тайёрланади. Ушбу материал «термос» бўлиб хизмат қилади.

Фото: Hi-tech

Фото: Hi-tech
ГеоЛагонда қуриладиган мажмуалар:
  • 150 та қуёш энергияси билан ишлайдиган коттежлар;
  • санъат галереяси;
  • голф майдони;
  • тоғ-чанғи курорти;
  • ресторанлар;
  • фермер хўжаликлари;
  • сунъий шаршара;
  • СПА, сауналар, ванналар;
  • китларни кузатиш учун майдонча.

Фото: Hi-tech

Фото: Hi-tech

Лойиҳа асосчилари зарур маблағнинг 80 фоизини сармоядорлардан олган. Энг катта ва қайноқ геоЛагон ҳовузининг қурилиши 2023 йилнинг мартига режалаштирилган. Ушбу лойиҳанинг қурилиши 18 ой давом этади.

Мавзуга доир:

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ҳуқуқ фаоли Нукус воқеаларида гумонланаётганлар қийноққа солинмаганини айтмоқда
Дунё
«Дарё» кундалигида 30 ноябрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Маҳаллий
Контрабанда сигареталар кўпроқ қайси вилоятлар чегараларидан олиб ўтилмоқда? Божхоначи жавоб берди