Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридаги қурилиш объектларида вақтинча ишлаётган бир гуруҳ ўзбекистонликлар паспорти иш берувчи томонидан олиб қўйилгани аниқланди.

Фото: Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот хизмати

Фото: Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот хизмати

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, ишчилар бу ҳақда агентликнинг Санкт-Петербургдаги вакиллигига мурожаат қилиб, ёрдам сўради.

Муаммога ойдинлик киритиш мақсадида иш берувчи билан суҳбат ўтказилиб, Россиянинг амалдаги қонунчилиги асосида жавобгарликка тортилиши ҳақида огоҳлантирилган ва фуқароларнинг паспортлари ўзларига қайтиб берилди.

Шунингдек, фуқароларга Россия ҳамда Ўзбекистон қонунчилигини бузмаслик, оммавий намойишларда иштирок этмаслик ҳамда турли ваъдаларга учмаслик юзасидан тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилган.

Сентябрь ойининг ўрталарида ҳам Россияда ишлаётган  19 нафар Ўзбекистон фуқаросининг паспортлари олиб қўйилгани аниқланганди. Шунингдек, улар ўрмон хўжалигида мажбуран ишлатилиб, ҳуқуқлари бузилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ҳуқуқ фаоли Нукус воқеаларида гумонланаётганлар қийноққа солинмаганини айтмоқда
Дунё
«Дарё» кундалигида 30 ноябрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Маҳаллий
Контрабанда сигареталар кўпроқ қайси вилоятлар чегараларидан олиб ўтилмоқда? Божхоначи жавоб берди