Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Москванинг Лефортово суди махсус хизматлар томонидан ҳибсга олинган ва жосусликда гумонланаётган хориж фуқароси Владислав Кривойга нисбатан жиноий иш очган. Бу ҳақида суд матбуот хизматига таяниб, Meduza хабар берди.

Фото: m24.ru

Фото: m24.ru

Суд иш тафсилотлари ва қўлга олинган шахс, жумладан, у қайси давлат фуқароси эканлиги ҳақидаги маълумотларни ошкор қилмади ва бу махфий маълумот эканлигини тушунтирди. Кривой қачон ҳибсга олингани ҳам аниқланмаган. Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 276-моддасига кўра, у 10 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

Оммавий ахборот воситалари аввалроқ ёзганидек Владислав Кривой Украина фуқароси ва собиқ СБУ зобити, дея тахмин қилди «ТАСС».

Май ойида РЕН ТВ «Известия» мухбири Иван Литомин ва ҳибсга олинган шахс ўртасидаги суҳбатдан иборат видео ва репортажни эълон қилган эди. Телеканал веб-сайтидаги материалларда Кривой Россия қўшинлари томонидан босиб олинган Херсонда ҳибсга олинган «собиқ СБУ агенти» ва «Украина Қуролли кучларининг ўқотари» деб берилган.

Кривой «Известия» ходимига берган интервьюсида айтганидек, у 2014 йилдан бери Украина махсус хизматлари билан ҳамкорлик қилиб келади, 2022 йил мартидан эса Россия ҳарбий техникаси жойлашуви ҳақида маълумот тўплайди. Кривой қандай шароитда интервью бергани номаълум.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Россия бош вазири Мишустин Ўзбекистонга келди (фото)
Дунё
«Дарё»кундалигида 1 декабрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Дунё
Эронда мамлакат терма жамоасининг ЖЧдаги мағлубиятини нишонлаган йигит отиб ўлдирилди