Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Сафарбарлик ҳақида эълон қилинганидан кейин Россия ҳудудини 261 минг нафар эркак тарк этган. Бундай маълумотларни 25 сентябрь куни Россиянинг «Новая газета. Европа» мухолифат нашри Россия президенти маъмуриятидаги манбасига таяниб эълон қилди.

Россиянинг Финляндия билан чегарасида юзага келган навбат

Россиянинг Финляндия билан чегарасида юзага келган навбат
Фото: EPA

Бу рақамларни раҳбариятга Федерал хавфсизлик хизмати тақдим этган.

Кремлда 21 сентябрь куни кечқурундан буён, хавфсизлик кучлари Россияни тарк этаётган эркаклар сони ҳақида маълумот келиб туша бошлагач, чақириқ ёшидаги эркакларнинг мамлакатдан чиқиб кетишини тақиқлаш масаласи муҳокама қилинмоқда, дейилади хабарда.

Нашрнинг президент маъмуриятидаги манбалари қайд этишича, Россия Мудофаа вазирлиги ва ФХХ президент Владимир Путинни чегараларни ёпишга «кўндиришига оз қолган».

Россияда нималар бўляпти?

21 сентябрь куни Россия президенти Владимир Путин Россияда қисман сафарбарлик эълон қилиш ҳақидаги фармонни имзолади. «Ватанимиз, яхлитлигимизни ҳимоя қилиш учун қисман сафарбарликни қўллаб-қувватлаш зарур, деб ҳисоблайман», — деди Россия раҳбари.

Россия мудофаа вазири Сергей Шойгунинг айтишича, қисман сафарбарлик чоғида 300 минг захирадаги аскар чақирилади. Унинг сўзларига кўра, бу Россия сафарбарлик ресурсининг тахминан 1 фоизини ташкил қилади. Хизмат ўтаб бўлган, ҳарбий-ҳисоб мутахассислиги ва жанговар тажрибага эга бўлганларгина чақирилади. Талабалар ва шошилинч хизмат ҳарбий хизматчилари сафарбар этилмайди, деган эди Шойгу.

Армияга чақириладиган одамлар сони кўрсатилган банд сафарбарлик ҳақидаги фармонда махфийлаштириб қўйилган. «Новая газета. Европа» нашри хабарига кўра, ушбу бандда бир миллион киши армияга чақирилиши ҳақида айтилади. Meduza’нинг федерал вазирликлардан бирига яқин манбаси айтиб беришича, армияга 1,2 миллион кишини чақириш режалаштирилмоқда.

Дастлаб Россия ҳудудларидаги ҳарбий комиссарлар сафарбарлик бўйича армияга чақирилиши керак бўлган одамларга ўз шаҳри ёки туманини тарк этишни тақиқлаганди, бироқ 23 сентябрга келиб, уларнинг буйруқларида Россиядан чиқиш кетишга нисбатан тақиқлар пайдо бўлди.

Meduza манбалари маълум қилишича, ДХР, ЛХР ва Украинанинг Херсон ва Запорожье вилоятларидаги босиб олинган ҳудудларда «референдум» тугаганидан кейин сафарбарлик ёшидаги эркакларга Россиядан чиқиб кетиш тақиқланиши кутилмоқда. Тақиқ 28 сентябрь куни киритилиши мумкин.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ҳуқуқ фаоли Нукус воқеаларида гумонланаётганлар қийноққа солинмаганини айтмоқда
Дунё
«Дарё» кундалигида 30 ноябрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Маҳаллий
Контрабанда сигареталар кўпроқ қайси вилоятлар чегараларидан олиб ўтилмоқда? Божхоначи жавоб берди