2022 йилнинг январь—август ойларида Ўзбекистон 8 та хорижий давлатларга қиймати 11,4 миллион долларга тенг бўлган 484 та юк автомобилларини экспорт қилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар қилди.
Қайд этилишича, юк автомобиллари экспорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 88 тага камайган.
Ўзбекистон 8 ойда юк автомобилларини энг кўп экспорт қилган давлатлар:
- Қозоғистон — 176 та;
- Қирғизистон — 128 та;
- Тожикистон — 83 та;
- Озарбайжон — 60 та.
Изоҳ (0)