• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12676.11
    • RUB161.56
    • EUR14975.56
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +39°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Молия

    Келажакка ишонч ва бюджетни ҳимоя қилиш: Молиявий захира нима учун муҳим?

    Оила (шахсий) бюджетини шакллантириб, тўғри сарфлаш ва тежашни, мақсадларни белгилаб, уларга эришиш йўлини аниқлашни ўрганилганда, бюджет ҳимоясини таъминлаш муҳим аҳамиятга эгалигини унутмаслик керак. «Дарё» молиявий захира нима эканлиги, у нима учун кераклиги ҳақида сўз юритади.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Ҳаётда, бюджетга таъсир қилиб, одамларни зарур маблағларсиз қолдириши мумкин бўлган турли хил кутилмаган ҳолатлар бўлиши мумкин. Буларга мисол қилиб қуйидагиларни келтирса бўлади:

    • табиий офатлар; 
    • вирусли касалликлар билан боғлиқ бўлган иш ва даромад манбаини йўқотиш ёки вақтинча тўхтатиши;
    • иш қобилиятини йўқотиш;
    • фавқулодда вазиятлар.

    Бюджетни ҳимоя қилиш учун молиявий захира керак. Молиявий захира 6-12 ойлик харажатларга тенг миқдорда шакллантирилади. 

    Кутилмаган ҳаётий вазиятлар рўй берганида, молиявий қийинчиликлар ўтиб, даромад тикланишига қадар оила одатий ҳаёт тарзида яшаши учун ойига қанча сарфлашини англаш муҳим аҳамиятга эга. Молиявий захира «молиявий ёстиқча» деб ҳам юритилади.

    «Молиявий ёстиқча» миқдори қандай бўлиши керак?

    Ҳар бир оила ёки шахс учун «молиявий ёстиқча» миқдори фарқ қилади. Унинг миқдори камида 3-6 ойлик харажатларга тенг бўлиши мақсадга мувофиқ.

    Масалан, бир оила ойига ўртача 2 млн сўм сарф қилса, молиявий ёстиқча камида 6-12 млн сўмни ташкил этиши керак.

    «Молиявий ёстиқча» учун мунтазам равишда қанча пул ажратиб қўйиш зарур?

    Аслида захирани шакллантириш унчалик қийин эмас, шунчаки, «ойлик олдингизми – аввал ўзингизга пул ажратинг» тамойилига амал қилиш зарур. 

    Оила бюджети хавфсизлигини таъминлаш мақсадида даромадингиз миқдоридан қатъий назар камида унинг 15-20 фоизини тежашни бошланг.

    Масалан, бир оила аъзоси 1 миллион сўм даромад олса, у ҳолда ойига камида 150-200 минг сўм тежалиши керак. 

    Шундай қилиб, «молиявий ёстиқча» беш-етти йил давомида аста-секин шакллантирилади.

    «Молиявий ёстиқча» маблағларини қандай сақлаш мумкин?

    «Молиявий ёстиқча» маблағларини сақлашнинг муҳим мезони бу — жамғармаларни иложсиз вазиятларда маблағларни тезда олиш ва керакли миқдорда фойдаланиш имконини берадиган усулда сақлаш. 

    Шу нуқтаи назардан, «Молиявий ёстиқча» маблағларини сақлашнинг қуйидаги турларини кўриб чиқиш мумкин.

    Уйда сақлаш — бу усулнинг афзаллиги пулларни қўл етадиган жойда жойлашганида, яъни уйдан чиқмаган ҳолда даромаддан ажратилган пулни қўшиб қўйиш мумкин. 

    Бироқ, кўзда тутилмаган мавжудлигини ҳисобга олишингиз керак: кутилмаган ҳолатлар (ёнғин, сел ва бошқалар), инфляция, бошқа мақсадлар учун пулни сарфлаб юбориш эҳтимоли ва энг муҳими, хавфсизликнинг таъминланмагани. 

    Агар уйда пул сақлашга қарор қилинса, темир сандиқ (сейф) сотиб олиш ҳақида ўйлаб кўриш лозим.

    Депозит қутичаларида сақлаш — пулларни сақлаш хизмати учун ҳақ тўлайдиган банкдаги шахсий темир сандиқ(сейф). 

    Ушбу усул ҳар сафар банкка боришни талаб қилади: депозит қутиси тўлдирилганда, банк филиалига ташриф буюриш ва захирани нақд пул билан тўлдириш керак.

    Онлайн депозит — захирани сақлаш учун фойдали танлов, чунки масофадан туриб амалиётларни бажариш мумкин. Омонатни банкка бориб, нақд пул билан тўлдириш шарт эмас. 

    Исталган вақтда банкнинг мобил иловасидан фойдаланиш мумкин. Бунинг учун телефон (смартфон), интернет ва банк картангиз бўлса кифоя.

    Бир неча усулни диверсификациялаш — захира учун маблағларнинг бир қисми уйда сақлаш, бир қисмини эса онлайн депозитларда жойлаштириш мумкин. 

    Шундай қилиб, кўзда тутилмаган ҳолатлар юзага келган тақдирда, «молиявий ёстиқчангиз» нақд ва нақд пулсиз шаклида бўлади.

    Мақолада Марказий банкнинг «Finlit.uz» сайти маълумотларидан фойдаланилди.

    25.09.2022, 21:43   Изоҳ (0)   31558
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    UzCard МИР карталарига хизмат кўрсатишни тўхтатди

    23.09.2022, 11:49

    Ўзбекистонда МИР карталарига хизмат кўрсатилмаётгани ҳақида хабарлар тарқалди

    23.09.2022, 11:27

    Япония 24 йил ичида биринчи марта валюта интервенсиясини амалга оширди. Бу нима ва мамлакатга қандай фойда келтиради?

    22.09.2022, 22:39

    Туркия Марказий банки асосий ставкани яна пасайтирди. Бунинг ортидан лира қадрсизлана бошлади

    22.09.2022, 20:33

    Ҳиндистон рупийси ва турк лираси долларга нисбатан энг паст даражага тушиб кетди

    22.09.2022, 17:58

    Ўзбекистон банклари йил бошидан бери қанча фойда кўргани маълум бўлди

    22.09.2022, 14:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Малида “Ал-Қоида”га алоқадор ҳужум сабаб 80 нафар жангари ўлдирилди

    Дунё | 2 июл, 15:35

    Ҳаёт учун хавфли: нима учун тор келиб қолган кийимлардан қутулиш керак?

    Маслаҳатлар | 2 июл, 15:20

    ҲАМАС Трампнинг ўт очишни тўхтатиш таклифига жавоб қайтарди

    Дунё | 2 июл, 15:05

    Болгария ва Руминия чегара назоратини бекор қилди

    Дунё | 2 июл, 14:50

    Opta нашри Клублар ўртасидаги ЖЧда жамоаларнинг ғалаба қозониш имкониятини баҳолади

    Спорт | 2 июл, 14:45

    Дональд Трамп сайлов ғалабаларига бағишлаб Victory 45-47 атирларини тақдим этди

    Лайфстайл | 2 июл, 14:35

    Францияда очиқ жойларда тамаки чекканлар жарима тўлайди

    Дунё | 2 июл, 14:20

    “Тўйга таклиф қилинмаса ҳам, бораверадими?” — Равшан Комиловнинг видеомурожаатига жавоб берилди

    Ўзбекистон | 2 июл, 14:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.