Кристиан Эриксен «Манчестер Юнайтед»нинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси деб топилди.
30 ёшли футболчи 62% овоз тўплади. Шу тариқа даниялик ярим ҳимоячи Жейдон Санчо (28%) ва Рафаэл Варанни (10%) ортда қолдирди.
Сентябрь ойида Кристиан 4 ўйинда иштирок этиб, 2 та голли узатмага муаллифлик қилган.
Эслатиб ўтамиз, август ойида Лисандро Мартинес манкунианликларнинг энг яхши футболчиси совринини қўлга киритган эди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)