«Барселона» ва «Атлетико» Антуан Гризманн борасида келишувга эришишга ҳаракат қилмоқда.
Каталонияликлар «Атлетико» билан музокара ўтказиш учун биринчи қадамни қўйишга тайёр. «Барселона» мадридликлар ҳужумчини сотиб олиши бўйича келишувга эришмоқчи. «Кўк-анорранглилар» Гризманн билан боғлиқ воқеа туфайли «Атлетико»ни судга бериш истагидан воз кечгани йўқ, бироқ ундан олдин вазиятни тинч йўл билан ҳал қилишга уриниб кўради.
«Барселона» Антуан учун камида 25 миллион евро олмоқчи. Ундан ташқари Клуб январь ойида бўлиб ўтиши режалаштирилган Ла Лигадаги жамоаларнинг ўйинидан аввал масалани ҳал қилиш истагида.
Гризманнинг ўзи ҳам жамоалар келишувга эришишини хоҳламоқда. У «матрасчилар» ўзи учун 40 миллион тўлаб, таваккалга йўл қўйишни истамаётганини тушуниб турибди. Ҳужумчи Диего Симеоненинг ишончини ҳис қилиб турибди, агарда жамоалар ўртасидаги шартлар бўлмаганида, ўйиннинг 60-дақиқасидан эмас, дастлабки дақиқалардан майдонга тушиб, «Атлетико»га кўпроқ ёрдам беришини мумкинлигини тушунмоқда.
Аввалроқ мадридликлар «Барселона»га 40 миллион тўламаслик учун атайин футболчининг 60-дақиқадан сўнг майдонга тушираётгани, шунинг учун каталонияликлар уларни судга бермоқчилиги хабар қилинганди.
Изоҳ (0)