Англия футбол ассоциацияси (ФА) «Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Криштиану Роналдуни қоидаларни бузганликда айблайди.
Апрель ойида португалиялик футболчи АПЛнинг 32-турида «Эвертон»га қарши ўйиндан сўнг (0:1) аутизмга чалинган боланинг телефонини синдирган эди. Шундан сўнг Криштиану дарҳол узр сўраган.
ФА ушбу воқеа бўйича Роналдуга айблов қўйилмоқда. Баёнотда, ҳужумчи ҳакам ҳуштаги чалингандан сўнг ўзини тажовузкор тутгани таъкидланган.
«Биз ФАнинг Криштиану Роналду борасидаги баёнотини қабул қиламиз. Футболчини қўллаб-қувватлаймиз», — деб ёзади «Манчестер Юнайтед» матбуот хизмати.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)