Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Украина президенти Владимир Зеленский француз тилидаги ТВ5 Монде халқаро телеканалига ва бир қатор француз ОАВга интервью берди. 23 сентябрь кунги ушбу суҳбатда афсонавий француз актёри Ален Делон ҳам иштирок этди.

«Кино ҳаётдан қандай фарқ қилишини кўряпмиз. Чунки кинода фожиа бир ярим соатда тугайди. Ҳаётда эса ҳеч қачон тугамайдигандек туюлади. Саккиз йил ўтди ва яна олти ойлик кенг кўламли урушлар. Буларнинг аллақачон тугашини жуда-жуда хоҳлардим», — деди Украина президенти.

Ўз навбатида, француз актёри унга жавоб қайтарди.

«Сиз ва Украина халқи ҳозир бошдан кечираётган воқеаларга лойиқ эмас. Ҳаммасидан ҳам муҳими, сиз уни қўзғатадиган ҳеч нарса қилмадингиз. Мен тушунмайдиган нарсалар бор. Бу урушни қабул қила олмайман. Ҳар куни қандай азоб чекаётганингизни, одамларнинг, болаларнинг, ҳайвонларнинг ўлишини кўриш жуда ҳам ёқимсиз туйғу. Агар мен 50 ёшга кичикроқ бўлганимда, Украина армиясига қўшилган бўлардим», — деди 86 ёшли француз актёри».
Украина президенти, ўз навбатида, жаҳон юлдузларининг Украинани омма олдида қўллаб-қувватлаши муҳимлигини таъкидлади. Шунингдек, у Ален Делонни Киевга таклиф қилди. Актёр таклифни қабул қилди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда 175 кишининг паспортига IMEI кодлари ноқонуний рўйхатдан ўтказилгани аниқланди
Дунё
Пабло Эскобар буйруғи билан портлатилган Boeing, «Невский экспресс» поездидаги теракт ва совет ҳукуматига қарши бошланган Слуцк қўзғолони. Кун хронологиясида 27 но...
Маҳаллий
Уй-рўзғор ишлари аёлларнинг иқтисодий фаоллигини туширади: Ўзбек аёлининг мартабага эришиш имкониятлари таҳлил қилинди