Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Самарқанд шаҳрида 15 ёшли бола чуқурлиги тахминан 12 метр бўлган ерости қувурига тушиб кетди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

Кадр: Telegram

Кадр: Telegram

Қайд этилишича, 23 сентябрь куни соат 17:00 да Самарқанд вилояти ФВБга Абубакр Розий кўчасида жойлашган 12 метрли ерости қувури (канализация)га 15 ёшли бола ўзининг эҳтиётсизлиги оқибатида тушиб кетгани ва уни чиқариб олишда амалий ёрдам сўраб, мурожаат келиб тушган.

Қутқарувчилар зудлик билан айтилган манзилга етиб бориб, махсус қутқарув асбаоб-анжомлари ёрдамида болани қудуқдан соғ-саломат чиқариб олиб, биринчи тиббий ёрдам кўрсатган. Шундан сўнг малакали тиббий ёрдам кўрсатиш учун тез тиббий ёрдам орқали даволаш муассасасига юборилган. Ҳозирда бола шифокорлар назоратида.

Мавзуга доир: 

Изоҳ
Асосий янгиликлар