Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«ПСЖ» ҳужумчиси Лионель Месси «Барселона» президенти Хоан Лапортага жамоага қайтиши мумкинлигини хабар қилди.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Аргентиналик ушбу ҳафтада «Барселона» раҳбари билан қўнғироқлашди. Лапорта 2021 йил ёзида клуб унга янги шартнома таклиф қила олмагани учун «ПСЖ»га ўтишга мажбур бўлган Месси билан вазиятни юмшатишга ҳаракат қилмоқда.

Аргентиналик журналист Серхио Гонсалес хабар беришича, Лапорта Мессидан узр сўраган.

Шунингдек, Леонинг ортга қайтишида жамоа бош мураббийи Хави асосий ролни ўйнаши мумкинлиги таъкидланди.

Месси Лапортга ҳозирда фақат Жаҳон Чемпионати ҳақида ўйлаётганини маълум қилган. Мусобақадан сўнг «Барселона»га қайтиш вариантини кўриб чиқмоқчи.

35 ёшли ҳужумчи жорий мавсум «ПСЖ» сафида 11 та ўйинда иштирок этиб, 6 та гол ва 8 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Аввалроқ Месси  «кўк-анорранглилар»дан 2020 йилда шартнома имзолаганлик учун 10 миллион евро бонус, пандемия даврида маошлар қисқаргани учун компенсация ва товон пулини 10 минг евро бўлишини сўрагани, шунингдек, ўз оиласи ва Луис Суареснинг оиласи учун «Камп Ноу»дан шахсий ложа ва Рождество арафасида оиласи билан Аргентинага учиши учун чартер рейс талаб қилгани ҳақидаги маълумотлар тарқалгани хабар қилинганди.

Каталонияликлар эса Месси билан музокараларга оид ҳужжатларни тарқатган нашрга қарши иш очмоқчилиги маълум бўлганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
«Дарё» кундалигида 2 декабрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Маҳаллий
«Ифлослантирувчи тўлайди» тамойили, «яшил сертификатлар», энергия улушини камайтириш: Мирзиёев «яшил» иқтисодиёт тақдимоти билан танишди
Дунё
Британия разведкаси Россия Украинадаги урушда қуруқликдан ҳужум қилолмаётгани сабабини тушунтирди