Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Украина президенти Владимир Зеленский Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясидаги видео нутқи чоғида Украина томонидан ишлаб чиқилган беш бандли «тинчлик формуласи»нинг таркибий қисмларини санаб ўтди.

Фото: Украина президенти офиси

Фото: Украина президенти офиси

У дастлабки тўртта бандни Россияни санкциялар, изоляция ва махсус трибунал орқали жазолаш, Киевга молиявий ва ҳарбий ёрдам кўрсатиш орқали украиналикларнинг ҳаётини ҳимоя қилиш, мамлакат ҳудудий яхлитлигини тиклаш ҳамда хавфсизлик кафолатларига риоя қилиш деб атади.

«Бешинчи банд — дунёнинг Украина атрофида бирлашишдаги жасорати», — деб таъкидлади Зеленский.

Украина президенти Россия билан тинчлик келишувлари бўйича Украина томонидан таклиф этилмаган ҳар қандай вариант рад этилишини айтди.

Шу билан бирга, Зеленский Украина бетараф мақомда қолмаслигини, чунки Европа Иттифоқи ва НАТОга аъзо бўлиш истаги Украина конституциясида мустаҳкамланганини таъкидлади.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маданият
«Худодан қўрқмаган одамдан қўрқдим». Ўзбекистон халқ артисти Бобомурод Ҳамдамов оилавий низолар туфайли ижара уйда яшамоқда (видео)
Маҳаллий
«Одамлар ўлимида ўзимни айбдор ҳисобламайман» — Нукусдаги тартибсизликлар етакчиси Даулетмурат Тажимуратов
Маҳаллий
Самарқандда ўқувчининг онаси «замдиректор»ни калтаклади