Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Европа Иттифоқи давлатлари Донбасс, Запорожье ва Херсон вилоятларида режалаштирилган референдумлар туфайли имкон қадар қисқа вақт ичида Россияга қарши янги санкциялар жорий қилади. Бу ҳақда Европа дипломатияси раҳбари Жозеп Боррел маълум қилди.

Фото: «РИА Новости»

Фото: «РИА Новости»

«Россияга қарши қўшимча чеклов чоралари ҳамкорларимиз билан келишилган ҳолда зудлик билан, имкон қадар қисқа вақт ичида киритилади», —деди Боррел. «Биз Украина саъй-ҳаракатларини керак бўлганда ҳарбий техника етказиб бериш орқали қўллаб-қувватлашда давом этамиз».

Унинг таъкидлашича, янги санкциялар ҳам алоҳида шахсларга, ҳам соҳага тааллуқли бўлади. Дипломат гап қандай санкциялар ҳақида кетаётганига аниқлик киритмади ва бугун фақат сиёсий қарор қабул қилинганини қайд этди.

Украинанинг Донбасс ҳудудидаги республикалар, шунингдек, россиялик ҳарбийлар назорати остидаги Херсон ва Запорожье вилоятлари ҳокимияти 19 сентябрь куни Россияга қўшилиш бўйича референдум ўтказиш ниятида эканини маълум қилганди.

21 сентябрь куни Владимир Путин Россия «Донецк ва Луганск халқ республикалари, Запорожье ва Херсон вилоятлари аҳолисининг кўпчилиги ўз келажаги учун қабул қиладиган қарорни» қўллаб-қувватлашини маълум қилди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
«Туркия янги дунё тартибининг марказида бўлиши керак» — Эрдўғон
Маҳаллий
Андижонда 41 киши жароҳатланган автоҳалокат қурбонлари сони 4 нафарга етди
Маҳаллий
Ўзбекистонда помидор нархи барқарорлашди