Илон Маскнинг Tesla’си ён ойналардаги муаммолар сабаб 1 миллиондан ортиқ автомобилини қайта кўриб чиқади, дея хабар беради DailyMail.
«Ёпилаётган ойна ҳаддан ташқари катта куч билан ҳаракатланганда, ҳайдовчи ёки йўловчининг бармоғини қисиб қолиши мумкин», — деб ёзди Tesla Миллий йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасига юборилган хабарда.
Камчилик 1 096 762 дан ортиқ автомобилни расмий равишда чақириб олишга ундаши керак эди. Аммо Tesla технологияси туфайли бу фақат зарарланган автомобилларга ишлаб чиқарилган дастурий таъминот янгиланиши юборилишини англатади, холос.
Изоҳ (0)