Минск аэропортида Россия паспортига эга эркаклар текширила бошланди, дея хабар беради Meduza. Манбага кўра, Беларусь полицияси текширувларда иштирок этмоқда. Текширувлар аниқ нимадан иборатлиги номаълум.
«Наша Niva» газетаси, ўз навбатида, Беларусь ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига сафарбарликдан яширинган россияликларни 21 сентябрь оқшомида қидириш бўйича буйруқ олингани ҳақида хабар берилган.
«Ҳозирча оғзаки буйруқлар даражасида ‘квартираларни кунлик мониторинг қилиш’, хонадон эгалари билан боғланиш бўйича кўрсатмалар берилди. Ҳовлиларда рус рақамлари бўлган янги автомашиналарни ҳам кузатиб бориш вазифаси юклатилди. Маълумот тўплаш, ҳужжатларни текшириш айтилди», — дейилади Беларусь ички ичлар вазирлигига яқин манбада.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)