Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Шавкат Мирзиёев Россия президенти Владимир Путин билан 17 сентябрь телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Кремль мабуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Телефон орқали мулоқот чоғида Владимир Путин Шавкат Мирзиёевга меҳмондўстлиги ва Самарқандда бўлиб ўтган ШҲТ саммитини аъло даражада ташкил этгани учун самимий миннатдорлик билдирди.

Икки томонлама кун тартибидаги, жумладан, савдо-иқтисодий соҳадаги айрим долзарб масалалар муҳокама қилинди. Россия–Ўзбекистон стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш борасидаги ўзаро ҳамкорлик тасдиқланди. Россия томони Ўзбекистон раҳбариятининг Қорақалпоғистондаги вазиятни барқарорлаштириш борасидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашини билдирди.

Бўлажак мулоқотлар жадвали ҳам муҳокама қилинди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар