Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Франция терма жамоасининг Миллатлар Лигаси доирасидаги ўйинлар учун кенгайтирилган таркиби маълум бўлди.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Франция 22 сентябрь куни Австрияга қарши баҳс олиб борса, 25 сентябрда Дания билан ўйнайди. Бу ЖЧ—2022 олдидан жамоанинг сўнгги расмий ўйинлари бўлади.

Дидье Дешам қуйидаги 23 нафар футболчини сентябрь ойидаги ўйинларга жалб қилди:

Дарвозабонлар: Алфонс Ареоля («Вест Ҳэм»), Уго Льорис («Тоттенҳэм»), Майк Меньян («Милан»);

Ҳимоячилар: Бенуа Бадиашиле («Монако»), Жонатан Клосс («Марсель»), Тео Эрнандес («Милан»), Жюл Кунде («Барселона»), Ферлан Менди («Реал»), Бенжамен Павар, Даё Упамекано (иккиси – «Бавария»), Вильям Салиба («Арсенал»), Рафаэл Варан («Манчестер Юнайтед»);

Ярим ҳимоячилар: Эдуардо Камавинга, Орельен Тчуамени (иккиси – «Реал»), Юссуф Фофана («Монако»), Маттео Гендузи («Марсель»), Адриен Рабьо («Ювентус»);

Ҳужумчилар: Усман Дембеле («Барселона»), Оливье Жиру («Милан»), Антуан Гризманн («Атлетико»), Рандал Коло-Муани («Айнтрахт»), Килиан Мбаппе («ПСЖ»), Кристофер Нкунку («Лейпциг»).

Ҳужумчи Карим Бензема, ҳимоячи Люка Эрнандес жароҳат сабаб йиғинни ўтказиб юборади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар