Рамзан Қодировнинг 16 ёшли ўғли Аҳмад Қодиров Чеченистондаги барча болалар ва ёшлар ташкилотларини бошқаради.
Унинг тайинланишини Россия таълим вазири Сергей Кравцов тасдиқлаган. Москвада бўлиб ўтган йиғилишда у Аҳмад Қодировнинг отаси Рамзан Қодиров таълим тизими ва ёшлар тарбиясига катта эътибор қаратаётганини таъкидлаган. Унинг кўмагида республикада болалар ва ёшлар ташкилотлари муваффақиятли тарзда иш олиб бораётгани айтилган.
Биз Аҳмад Рамзанович номзодини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаймиз, — деди Сергей Кравцов.Ҳаракат Россия Таълим вазирлиги ва Ёшлар масалалари агентлиги томонидан назорат қилинади.
Изоҳ (0)