Сенатнинг 32-ялпи мажлисида Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раиси Аманбай Ўринбаев Сенат раиси ўринбосарлигига сайланди.
Сенат матбуот хизматининг маълум қилишича, мажлисда Сенат раиси ўринбосарини сайлаш масаласи кўриб чиқилди. Мурат Камалов раис ўринбосари лавозимидан озод этилди. Бу борада Сенатнинг тегишли қарори қабул қилинди.
Эслатиб ўтамиз, Аманбай Ўринбаев 26 август куни Жўқорғи Кенгес раиси лавозимига сайланганди. 9 сентябрь куни халқ депутатлари маҳаллий кенгашлари қўшма мажлисида Жўқорғи Кенгес раиси Аманбай Ўринбаев Сенат аъзоси этиб сайланганди.
Изоҳ (0)