Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Буюк Британия ва Шимолий Ирландия бирлашган қироллиги қироли Чарльз III га унинг тахтга ўтиргани муносабати билан табрик йўллади.
Президент матбуот котибининг хабар беришича, мактубда Ўзбекистон ва Буюк Британия ўртасидаги ўзаро ишонч ва юксак ҳурмат руҳидаги кенг қамровли шериклик келгусида ҳам изчил ривожланишига ишонч билдирилган.
Давлати раҳбари қиролга мустаҳкам сиҳат-саломатлик, узоқ умр, оилавий бахт-саодат ҳамда ғоятда шарафли фаолиятида улкан ютуқлар, дўст Бирлашган қироллик халқига эса тинчлик-осойишталик, давомий равнақ тилаган.
Эслатиб ўтамиз, Буюк Британия қироличаси Елизавета II 8 сентябрь куни 96 ёшида вафот этгач, унинг ўғли, 73 ёшли шаҳзода Чарльз ўз-ўзидан қиролга айланди ва Чарльз III номини олди.
Изоҳ (0)