Россиянинг «Ямал» авиакомпанияси Москвадан Тошкент ва Наманганга парвозларни йўлга қўяди. Бу ҳақда Домодедово аэропорти матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Москва—Тошкент—Москва йўналишидаги парвозлар 14 сентябрдан бошлаб ҳафтада икки марта — душанба ва чоршанба кунлари амалга оширилади.
Москва—Наманган—Москва йўналишидаги авиқатновлар эса 17-сентабдан бошланиб, ҳар шанба амалга оширилади.
Авиакомпания таркибида Sukhoi SuperJet 100-95ЛР, 8 Airbus А-320, 3 Airbus А-321, 2 CRJ-200LR, 1Challengeр 850 ва 2 Л-410 самолётлари бор.
Аввалроқ Россиянинг S7 Airlines компанияси октябрдан бошлаб Ўзбекистонга парвозларни тиклаши ҳақида хабар берилган эди.
Мавзуга доир:
Fly Dubai авиакомпанияси Наманган ва Дубай ўртасида авиақатновларни амалга оширади
Wizz Air Abu Dhabi’га Тошкентга мунтазам авиақатновларни амалга оширишга рухсат берилди
Изоҳ (0)