Бишкеклик ҳунармандлар биринчи қирғиз спорт автомобили Kunan Taitoru автомобилини тақдим этди. Бу ҳақда «Спутник Кйргйзстан» хабар бермоқда.
Улар 6 йил давомида қўлда спорт автомобилини йиғди. Концепция миллий мотивларга асосланган. Ишлаб чиқувчиларнинг айтишича, ҳунармандлар шу йўл билан ёшларни илҳомлантириш, имконсиз нарса йўқлигини кўрсатиш ниятида бўлган.
Машина устида саккиз кишидан иборат жамоа ишлаган. Капот остида 300 от кучига эга Subaru Legacy двигатели жойлашган.
Бироқ маълум қилинишича, машина сотилмайди. Шунингдек Kunan Taitoru муаллифлари автомобиль учун қанча маблағ сарфлаганини ҳам сир сақлашга қарор қилган.
Изоҳ (0)