Буюк Британия қироличаси Елизавета II 8 сентябрь куни 96 ёшида вафот этди. Бу ҳақда BBC хабар берди.
Мамлакатда 12 кунлик мотам эълон қилинади. Британиянинг барча собиқ мустамлакаларида ҳам худди шундай тартиб амал қилади. Қиролича вафоти муносабати билан саройда Британия байроғи туширилди. Букингем саройи сайти эса қуйидаги кўринишга келди.
Қиролича Елизавета II вафотидан кейин Британия тахти ноябрда 74 ёшга тўладиган тўнғич ўғли Чарльзга ўтади. Уни қирол деб эълон қилиш маросими Лондондаги Сент-Жеймс саройида бўлиб ўтиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)