Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

6 сентябрь куни Украина Қуролли кучлари Харьков йўналиши бўйича қарши ҳужумга ўтди. Ҳужум нишони — рус армиясининг таъминотида муҳим бўлган Балаклея шаҳри эди. Владимир Зеленский Украина Қуролли кучлари бир вақтнинг ўзида бир неча йўналишда қарши ҳужум ўтказаётганига шама қилган. Россия назоратидаги Бердянск шаҳрида маъмурият биноси ёнида портлаш содир бўлди, оқибатда шаҳар ҳарбий коменданти Артём Бардин оғир яраланди. Америка разведкаси Россия Украинадаги уруш учун Шимолий Кореядан миллионлаб ракеталар ва артиллерия снарядларини сотиб олаётганини даъво қилмоқда. МАГАТЭ Запорожье АЭС атрофида хавфсизлик зонасини яратишга чақирди. Meduza урушнинг 195-кунидан асосий суратларни жамлади.

Харьков

Украиналик қутқарувчилар Россия ракеталари зарбасидан вайрон бўлган турар жой биносида ишламоқда. Харьков вилояти раҳбари Олег Синегубовнинг сўзларига кўра, ракеталардан бири беш қаватли бинонинг томига тегиб, учта қаватни бутунлай вайрон қилган. Синегубовнинг қўшимча қилишича, ушбу уйда яшовчиларнинг аксарияти кўчирилган, қурбонлар йўқ.

Фото: EPA

Ўт ўчирувчилар турар жой биносида зарбадан кейин юзага келган ёнғинни ўчирмоқда. Иккинчи ракета, Олег Синегубовнинг сўзларига кўра, маъмурий бино ҳовлисига келиб тушган. Ҳеч ким жабрланмаган.

Фото: Reuters

Қўлида денгиз чўчқасини кўтарган маҳаллий аҳоли вакили. Авиазарбага учраган турар жой биносидан бир аёл қутқариб олинди. Украина расмийларининг даъво қилишича, руслар Харьковни Белгород вилояти ҳудудидан ўққа тутган.

Фото: AFP

Ўт ўчирувчилар ракета ҳужумидан вайрон бўлган уй ўрнида ишламоқда.

Ўт ўчирувчилар ракета ҳужумидан вайрон бўлган уй ўрнида ишламоқда.
Фото: Reuters

Ёнғинни ўчиришга уринаётган маҳаллий аҳоли вакили.

Ёнғинни ўчиришга уринаётган маҳаллий аҳоли вакили.
Фото: EPA

Харьковлик киши рус қўшинларининг ракета ҳужумидан вайрон бўлган кўча бозори вайроналари орасида юрибди. Маҳаллий ҳокимият маълумотларига кўра, 6 сентябрга ўтар кечаси қилинган ҳужумда шаҳар четидаги уй вайрон бўлган, 73 ёшли аёл ҳалок бўлган. Шунингдек, ўша тунда Харьков шимолидаги Золочив посёлкасида икки киши отишма қурбони бўлган.

Харьковликлар Салтовкада кўнгиллилар тарқатаётган овқат учун навбатга турибди. Шаҳар шимоли-шарқи рус қўшинларининг авиазарбаларидан катта зарар кўрган.

Донбасс шимоли

Славянскдаги уй харобалари. 6 сентябрь куни рус қўшинлари шаҳарни ўққа тутди, хусусий уй вайрон бўлди. Жабрланганлар йўқ. 7 сентябрга ўтар кечаси руслар Славянскка яна ҳужум қилди: мактаб ва турар жой биносига зарар етган, вайроналар остида одамлар қолган бўлиши мумкин, дея хабар беради маҳаллий ҳукумат. 

Фото: AP Photo

Краматорск аҳолиси маҳаллий муниципалитет ва Жаҳон озиқ-овқат дастуридан (БМТга тегишли) юборилган гуманитар ёрдам қутиларини ташимоқда. Краматорск логистика маркази бўлиб, у уруш бошидан бери Россия томонидан ўққа тутилмоқда. Охирги отишма 3 сентябрга ўтар кечаси содир бўлган.

Донецкдаги ДХР халқ милициясининг автомобиль таъмирлаш базасида турган киши. Унинг ёнидаги машина тиббий ёрдам кўрсатиш учун ишлатилади. Украина Қуролли кучлари Бош штаби руслар Донецкда мажбурий сафарбарлик ўтказаётгани ва эркакларни ҳатто касалхоналардан ҳам урушга олиб кетаётганини даъво қилмоқда – маҳаллий аҳоли ҳам шундай демоқда. 6 сентябрь куни украин ОАВлари Украина қуролли кучлари Донецк яқинидаги рус армияси позицияларига ҳужум қилгани ҳақида хабар берди.

Фото: «ТАСС»

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Эрон олий раҳнамоси Европа давлатларида Қуръоннинг ёқиб юборилишига муносабат билдирди  
Молия
2022 йилда Ўзбекистонга пул ўтказмалари рекорд даражадаги 17 млрд долларга етди
Маҳаллий
Фотогалерея: Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги тарихий алоқалар