Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Навоий вилояти Кармана тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи Зарафшон дарёси қирғоқларида 829 дона балиқ нобуд бўлгани ҳақида хабар берилганди. Вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳолат юзасидан қўшимча ахборот берди.

Фото: Навоий вилояти Экология бошқармаси

Фото: Навоий вилояти Экология бошқармаси

Қайд этилишича, «Навоийазот» АЖ томонидан Зарафшон дарёсига ташланадиган ифлосланган сувлар таркибида азот кислоталарининг миқдори тавсия қилинганидан ортиб кетган. Бунинг оқибатида жорий йилнинг 4 сентябрь куни Зарафшон дарёсининг Кармана туманидан ўтувчи қисмида дарёда яшовчи тирик жонзотлар нобуд бўлган.

Фото: Навоий вилояти Экология бошқармаси

Фото: Навоий вилояти Экология бошқармаси

Ҳолатни ўрганиш, сув ҳамда ўлган жонзотлардан наъмуналар олиш мақсадида вилоят ИИБ ва тегишли ташкилотлардан мутахассислар жалб қилиниб, ишчи гуруҳ тузилган. Мутахассислар иштирокида нобуд бўлган жонзотлардан ҳамда Зарафшон дарёсига қуйиладиган оқова сувлардан намуналар олиниб, тегишли экспертизалар тайинланган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Эрон олий раҳнамоси Европа давлатларида Қуръоннинг ёқиб юборилишига муносабат билдирди  
Молия
2022 йилда Ўзбекистонга пул ўтказмалари рекорд даражадаги 17 млрд долларга етди
Маҳаллий
Фотогалерея: Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги тарихий алоқалар