Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Фарғона вилоятидаги «Фарғона» чегара божхона постида ярим килограммдан зиёд тиллани яшириб олиб ўтишга уринган шахс тўхтатиб қолинди. Бу ҳақда вилоят божхона бошқармаси хабар бермоқда.

Фото: Фарғона вилояти божхона бошқармаси

Фото: Фарғона вилояти божхона бошқармаси

«Фарғона» чегара божхона пости орқали қўшни давлатдан Ўзбекистонга ўтиш мақсадида ҳаракатланаётган фуқаро Н.Н. пост «кириш» пиёдалар залининг «яшил» йўлагидан ҳаракатланаётган вақтида ходимларда шубҳа уйғотгани сабабли тўхтатилиб, «қизил» йўлакка йўналтирилди. Шундан сўнг унга тегишли бўлган қўл юклари божхона назоратидан ўтказилди.

Фото: Фарғона вилояти божхона бошқармаси

Фото: Фарғона вилояти божхона бошқармаси

Натижада фуқарога тегишли бўлган сумка ичида металлдан ясалган заргарлик буюмларига ўхшаш товарлар борлиги аниқланди. Кўздан кечириш давомида мазкур товарлар божхона ходимининг оғзаки сўровида маълум қилинмаган, умумий қиймати 233 миллион сўмлик 518 граммга тенг бўлган 49 турдаги заргарлик буюмлари экани маълум бўлди.

Фото: Фарғона вилояти божхона бошқармаси

Фото: Фарғона вилояти божхона бошқармаси

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Иқтисодиёт
Коррупция даражаси, иқтисодий эркинлик индекси: Ўзбекистоннинг халқаро рейтинглардаги ўрни қандай ўзгармоқда?
Дунё
АҚШ Ельциннинг Украина ҳақидаги баёнотини махфийликдан чиқарди
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда фрилансерлик: улар қанча маош олади ва нега кўпаймоқда?