Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Бухоро вилоятининг Қоровулбозор туманида тадбиркорни қарздор қилиб қўйган ҳокимлик ходими ва бошқаларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар берди.

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Қоровулбозор туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, туман ҳокимлигининг ташкилий кадрлар гуруҳи раҳбари У.П. ва бошқалар «У.Э.» МЧЖ раҳбари Н.нинг ишончига кириб, унинг номидан ҳужжатларни сохталаштириш орқали банк филиалидан 290 миллион сўм кредит ажратилишига эришиб, тадбиркор Н. ҳамда фуқаро М.ни банк олдида қарздор қилиб қўйиб, кредит маблағини фирибгарлик йўли билан ўзлаштиргани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Саудиялик тадбиркор Ўзбекистонда автомашина эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқаришга сармоя киритади 
Маҳаллий
1000 доллар ойлик олаётган ўқитувчилар, 1 млн нафардан ошган талабалар, янги қурилган 27 та ТТЖ — олий таълим вазири ўринбосари Комилжон Каримов билан эксклюзив су...
Маҳаллий
Тошкентда 3 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди