Навоий халқаро аэропортида хорижга 17,5 минг декларацияда кўрсатмасдан олиб чиқишга уринган шахслар ушланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар қилди.
Қайд этилишича, аэропорт чегара-божхона постида қўшни мамлакатга учиб кетаётганлар орасидаги тўрт нафар фуқаронинг хатти-ҳаракати божхоначилар эътиборини тортган. Ушбу шахслар белгиланган тартибда тўхтатилиб, божхона назоратдан ўтказилган.
Натижада уларнинг ёнида йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган 17,5 минг доллар хорижий валюта борлиги аниқланган.
Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув бошланган.
Изоҳ (0)